Исроил мутахассислари одамнинг ёғидан суяк тўқималарини яратишди…

0

 

Исроилдаги «Bonus Biogroup» стартапи мутахассислари Дани Якобсон исмли фуқаро учун унинг ёғидан суяк тўқималарини яратишди. Фуқаронинг чап оёқ суяклари кўнгилсиз ҳодиса туфайли майдаланиб кетган, фақат қўлтиқтаёқда юришга маҳкум эди. Ҳозир эса нафақат қўлтиқтаёқсиз юра оляпти, балки спорт билан ҳам фаол шуғуллана бошлади.

Олимларнинг айтишича, бу муолажа тури уч йилдан кейин клиникаларда қўллай бошланади.