КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Ота ўғлига деди:

— Мен сенга ўхшаб ўн ёшимда ёлғон гапирмаганман, уятчан бўлганман.

— Неча ёшингизда уялмай қўйгансиз?

 

* * *

 

ЙИГИТЛАРГА БЕПУЛ МАСЛАҲАТ:

— Қизлар билан жанжаллашганда, қулоғига сира ура кўрманг. Ахир қулоғи эшитмай қолса, сизни қаери билан севади?!.

 

* * *

 

Самолётда бир йигит ёнидаги гўзал қиз билан танишиш учун сира баҳона топа олмасди. Охири юрак ютиб сўради:

— Яхши қиз, сиз ҳам шу самолётда учяпсизми?

 

* * *

 

Бола етаклаган аёл кўчадаги банкоматга яқин келди-да, кредит карточкаси ёрдамида пул олди. Шунда болакай ҳайрон бўлиб сўради:

— Ие, ойи, бу ердаям дадам ўтирганмиди?

 

* * *

 

Қиз дугонасига мақтанди:

— Янги йилдан кейин севган йигитим билан тоққа кетдик. Бир ҳафта маза қилиб дам олдик.

— Вой, қор роса кўп бўлса керак-а тоғда?

— Қор?.. Қайдам…

 

* * *

 

Тиш дўхтири кабинетдаги каравотга беморни ётқизиб қўйди-да, ўзи йўлакка чиқиб уёқдан-буёққа асабий бориб келаверди. Шунда ҳамшира сўради:

— Нима, касали оғирмикан?

— Оғирдан ҳам оғир!.. Ярамаснинг бир дунё пули бор-у, лекин ҳамма тишлари соппа-соғ экан!

 

* * *

 

— Склерозни даволаб бўлмайди. Аммо уни унутиб юбориш осонроқ (Врачнинг маслаҳатидан).

 

* * *

 

— Ҳой, сотувчи, нега юз грамм коньяк ўрнига эллик грамм қуйдинг?

— Биласизми, мен кексайиб қолдим. Кўзим яхши кўрмайдиган бўлиб қолган.

— Нега унда коньякни стакандан тошиб кетгунча қуймадинг?

— Ие, мен кўрмидим?

 

* * *

 

Тун. Қабристон. Бир аёл қабрларни оралаб кетиб борар, ҳатто қаттиқроқ нафас олишга қўрқарди. Шу пайт рўпарасида бир эркак пайдо бўлди.

— Кечирасиз, келинг, сизни уйингизгача кузатиб қўяй!

— Бўпти.

Улар суҳбатлашиб кета бошлашди. Эркак қизиқ гаплар айтиб аёлни шу қадар кулдирардики, қандай уйга етиб борганини сезмай қолди ва эркакка миннатдорчилик билдирди.

— Раҳмат, сиз жуда қизиқчи одам экансиз!

— Ў, тириклигимда кўрсангиз, бунданам қизиқчи эдим.

 

* * *

 

Япон олимлари чет эллик мижозлардан ҳаммомда парлана оладиган, гитара жўрлигида қўшиқ куйлай оладиган, машинани жуда тез ҳайдай оладиган, боплаб сўкина оладиган роботга буюртма олишди…

Буюртмачининг миллати ҳозирча сир тутиляпти.