Россия мудофаа вазири Американи жавоб зарбалари билан огоҳлантирди. У қайси жавоб зарбасини назарда тутди?..

0

 

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Американинг ўрта ва қисқа масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқишига қарши арзирли жавоб қайтарилишни таъкидлаб ўтди. У айтдики, Америка қайси ҳудудда, хоҳ Осиё, хоҳ Европада бўлсин, ракета ускуналарини ўрнатса, Россия ўша ерда пайдо бўлади ва қақшаткич тарзда жавоб қайтаради.

Яна Шойгу Россия Американинг ҳамон ушбу келишувга қайтиши масаласидаги суҳбатларга тайёр эканлигини ҳам қистириб ўтди.

— Биз америкаликларга ўрта ва яқин масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш хусусида, — деди Шойгу. — Барча имконият эшикларини очиб қўйдик. Афсуски, улар турли усуллар ёрдамида келишувдан чиқиш эшикларини қидиришдан бўшамади.