Россиялик актёр Армен Жигарханян яна оғир аҳволда касалхонага ётқизилди…

0

 

83 ёшли Халқ артисти Армен Жигарханян куни кеча Москвадаги касалхоналардан бирининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Врачларнинг айтишича, актёр яна юрак ҳамда буйрак хасталигидан азоб чекмоқда. Гарчи атрофидагилар актёр одатга кўра профилактик муолажа бошлаганини айтишса-да, журналистлар ушбу гапларни инкор этди. Бунга журналистлар яқиндагина Жигарханяннинг шифохонага ётиб чиққанини далил сифатида кўрсатишди. Нима бўлганда ҳам актёр ёш хотини Виталина билан ажрашгач, юрак ва буйрак қисмидан шикоят қила бошлаган. Илк бор ўтган йил аввалида юрак хуружи билан шифохонага олиб кетилган.