Россиянинг Ульяновск вилоятида ўсмир бутун бошли оиласини болта билан чопиб ташлади… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Ульяновск вилоятидаги Патрикеево қишлоғида яшовчи 16 яшар ўсмир беш кишидан иборат оила аъзоларини болта билан чопиб ўлдириб, кейин ўзининг жонига ҳам қасд қилди. Оила аъзоларининг икки нафари ёш гўдаклар эди.

Фожиа юз берган жойда тергов гуруҳи иш олиб бормоқда.

 

ҚОТИЛЛИК ҲАҚИДА ДЎСТИГА АЙТИБ БЕРГАНДИ

 

Исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилаётган бу ўсмир қотилликка қўл уришдан олдин шу ҳақда дўстига гапирган экан. Бу гапларни телефондаги овозли СМС орқали юборган. Унда бобоси ва бувисини ўлдиргиси йўқлигини айтган, аммо ўлдириши шартлигини, ўлдирмаса, қолганларнинг ўлимига гувоҳ бўлиб қийналишлари мумкинлигини баён қилган. Ҳозир терговчилар овозли смсни ўрганиб чиқишмоқда ва уни олган ўсмир қидирилмоқда.

 

НАРИГИ ДУНЁГА ЁЛҒИЗ КЕТГИСИ КЕЛМАГАНМИШ

 

Ульяновск вилоят прокуратурасидагиларнинг айтишича, ўсмир ўлимидан олдин алоҳида хат қолдирган. Хатда бир ўзи нариги дунёга кетгиси келмагани, шунинг учун оила аъзоларини ҳам ўлдирганини таъкидлаган.

 

ҚОТИЛ ЎЗИНИ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАН ЕРДАН 500 МЕТР НАРИДА ЎЛДИРДИ

 

Прокуратурадагилар Патрикеево қишлоғида олти нафар одам мурдаси топилганини тасдиқлади. Яқинларининг бошига етган қотил ўсмир ўз жонига қишлоқдан 500 метр нарида, уяли алоқа антеннаси ўрнатилган жойда қасд қилибди.

 

МАРҲУМЛАР ОРАСИДА 4 ЁШЛИ ГЎДАКЛАР ҲАМ БОР

 

Қотил болта билан ваҳшийларча чопиб ташлаганлар 66 ёшли эркак, 69 ва 42 яшар аёл, 4 яшар икки гўдаклардир. Ҳойнаҳой улар бувиси, бобоси, онаси ва укалари бўлса керак.

Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Аммо қўзғатилган жиноий иш бўйича кимни айблашади ва жазолашади, ёлғиз худонинг ўзига аён.

Астағфирилло!!!