Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 19 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

19 август куни шахсий бизнеси борлар бор куч-имкониятларни шу йўналишга сарфлашлари керак бўлади. Агар энди бизнес очмоқчи бўлиб турган чиқсангиз, ҳамкорларнинг ишончлиларини танланг. Ижод кишиларини ҳам бугун омад кутади. Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни узоқ вақт миянгизда ушлаб турманг. Тез фурсат ичида ҳақиқатга айлантиринг. Муҳаббатда бир қарорга келишга шошилманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун ҳар қандай ишда ҳам ёрдамчи керак бўлишига амин бўласиз. Айниқса, янги ғояларни амалга ошириш, молиявий муаммоларни бартараф этишда ёрдамчилар жуда зарур. Дўстларингиз орасида сизга ҳасад қиладиганлари бор. Уларни аниқлаб, дарҳол муносабатларни узишингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётингизда муаммо тиқилиб ётибди. Уларни бартараф қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

19 августда ишга, атрофга позитив кайфиятда боқинг. Балки ҳозирча ишларингиз молиявий қийинчиликлар туфайли тўхтаб тургандир. Бироқ ҳаракатингизни қилсангиз, албатта мақсадга етасиз. Лекин ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам қонунга зид ҳаракатларни содир этманг. Бунинг ажри оғир бўлади. Муҳаббатда севимли инсонингизга ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, бажаришни ҳам қотириб қўйинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Аммо пулларнинг борини бўлар-бўлмасга сарфлаб юборманг. Гарчи яқинларингизга муҳаббатингиз чексиз бўлса ҳам, келажакни ўйлаб иш кўринг. Ҳамкасблардан бири ўзига тегишли ишни сизнинг зиммангизга юклашга ҳаракат қилиши мумкин. Астагина инсофдан гап очинг, аҳмоқ бўлмаса тушуниб олади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюради. Бир-биридан ёқимли совғаларга эга бўласиз.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

19 август куни моддий масалани четга суринг-да, маънавий бойлик ҳақида қайғуринг. Пул ҳақида ўйлашга албатта вақт топилади. Ишнинг ҳам тез фурсатда даромад келтирадиганини танланг. Майда-чуйда ишларга қарамай қўя қолинг. Бекорга вақт ўтказганингиз қолади. Муҳаббатда жуда эҳтиёт бўлинг. Кимдир қалбингизни яралаш эҳтимоли бор. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун паризод буржи вакилларини муҳаббатда росмана бахтли онлар кутиб туради. Оиласизлар эрталабдан сафарга отлансалар, сафар давомида орзусидаги инсонни учратишади. Романтик танишув фавқулодда, етти ухлаб тушингизга кирмаган жойда юз беради. Эҳтиёт бўлинг. Мартабангиз бугун юқориламоқчи эмас. Аёллар кечки пайт гўзаллик салонига чиқиб келсалар ёмон бўлмасди. Бундан ташқари, терини тозалашга йўналган муолажалар олиш ҳам фойдали кечади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

19 августда сиздан ҳар жабҳада фаоллик талаб қилинади. Ишларингиз шу қадар кўп бўладики, севимли инсонингизга қўнғироқ қилиб қўйишга-да вақт топа олмаслигингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири билан тасодифан кўришиб қолишингиз мумкин. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга қайсидир томондан таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас. Унинг таъсирида касбингизни ўзгартириш ҳаракатига тушишингиз ҳеч гап эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Уйда ўтириб қолишдан сақланинг. Бу сизга омад олиб келмайди. Одамлар орасида бўлинг. У сизни янада машҳур қилади, истеъдодингизга истеъдод қўшади. Фойдали шартномалар, романтик учрашув ва танишувлар, мўмай даромад бугун сизнигина кутиб туради. Буларнинг барчаси сизга позитив кайфият ҳадя этиши тайин. Фақат режалаштирилмаган харидларга қўл урманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

19 августда фирибгарлар, киссавурлар таъқибига тушиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Улар сизни кўнгилсиз вазиятларга тушириб қўяди. Оилангизда сукунат ҳукм суради. Оилали ва фарзандли бўлсангиз, фарзандлар билан очиқчасига очиқ мавзуларда гаплашиб олишни унутманг. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилган ҳолда саломатлигингизга ҳам кўз ташлаб олишингиз керак. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ишингиз бўйича қандайдир шубҳали таклифлар келиб тушиши мумкин. Ҳушёрроқ бўлишингиз тавсия этилади. Тадбиркорларни бугун омад кутади. Аммо ижод кишилари ўзларига тегишли лойиҳаларни керакли шахсларга тасдиқлатиш учун анча-мунча тер тўкишларига тўғри келади. Шахсий ҳаётингизда кўплаб ҳодисалар кузатилиши мумкин. Бироқ уларнинг айримлари яқинларингиз билан муносабатларни яхши тарафга ўзгартиришда ёрдам ҳам беради.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

19 август куни фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шунда муаммоларга дуч келишдан сақланасиз. Муҳаббатда ҳам тафаккурни ишга солинг. Оилалилар фарзандлари билан муносабатларда ёрқин эмоцияларга эга бўлишади. Бундан ташқари, яшаш жойингизни кенгайтириш ҳақида ўйлаб кўриш вақти ҳам етди. Ҳаракатингизни қилаверинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун ижод кишилари шундай бир ажойиб янгилик яратишадики, бунақаси ҳали бўлмаган. Аммо ғурурланиб ҳам кетманг. Янгилигингизни расмийлаштиришга тушинг. Моддий аҳволингиз бугун кўнгилдагидек кечмайди. Шунинг учун бировларга қарз берган бўлсангиз, уларни йиғиб олишни бошланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади