Вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг кучли ММА’чиси кутилмаганда нокаут билан ютқазди (+фото ва видео)

0

АҚШ, Анахайм шаҳрида аралаш яккакураш қоидалари бўйича UFC 241 жанглари бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий беллашуви оғир вазн чемпиони ва айни вақтда дунёнинг энг кучли ММА’чилари рейтингида пешқадам бўлиб турган Дэниел Кормье ҳамда Стипе Миочич ўртасида ўтказилди.

Баҳснинг биринчи уч раундида бироз устунлик Кормье томонидан бўлган бўлса, 4-раундга келиб Миочич кутилмаганда рақибига кетма-кет зарбалар берди ва натижада уни нокаутга учратди. Шу тариқа, Стипе Миочич оғир вазннинг янги чемпионига айланди.

Айтиш жоизки, улар олдинроқ, яъни ўтган йилнинг июлида учрашишганди ҳамда ўшанда Дэниел Кормье 1 раундда 36 ёшли жангчини нокаут қилганди.

Кормье фаолиятидаги 2 мағлубиятини қабул олди. Шунингдек, унда 22 ғалаба (8 КО) ҳам бор. Ўз навбатида, Миочич эса 19 ғалабасини (14 КО) қўлга киритди. У октогонда 3 бора муваффақиятсизликка учраган.

ЖАНГнинг тўлиқ видеоси