«Андижон» – «Навбаҳор» баҳсидан кейин, меҳмон жамоа мухлислари майдонга тушиб келишди (+видео)

0

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида «Андижон» ўз уйида «Навбаҳор»га минимал ҳисобда (0:1) имкониятни бой берди. Ягона голни жарима зарбасидан Азизбек Турғунбоев урди.

Маълумотларга кўра, учрашувдан кейин ғалабани нишонлаётган наманганлик мухлисларга «Андижон» клуби ишқибозлари томонидан турли хил нарсалар улоқтирилган. Оқибатда «Навбаҳор» мухлислари майдонга югуриб тушиб келишган. Андижон ИИБ вакиллари эса ушбу тартибсизликни бартараф этгани маъум қилинмоқда.