Асаби бўшлар кўрмасин! Россиялик футболчи ўйин вақти оғир жароҳат олди (+фото ва видео)

0

Россия миллий лигасининг (ФНЛ) 9-турида «Луч» ўз майдонида «Факел» клубини қабил қилиб, йирик ҳисобда (3:0) зафар қучди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар ярим ҳимоячиси Дмитрий Калугин тўп учун курашда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетди ва оқибатда юқори жағ суягини синдириб олди. Уни зудлик билан тиббий текширувлар ўтказиш учун маҳаллий шифохонлардан бирига олиб кетишган. Ҳозирда унинг ҳолати қониқарли эканлиги ҳамда яқин орада хавбек жарроҳлик амалиётини ўтказиши айтилмоқда.

Россия футбол иттифоқи (РФС) ҳам 21 ёшли футболчига кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган.