«Барселона» ва Месси мухлислари учун хушхабар!

0

«Барселона» сардори Лионель Месси тўлиқ тузалиб, сафга қайтди.

У 5 августда оёқ мускулларини жароҳатлаб олгани сабаб, даволаниш курсларини ўтаётганди. Шу боис Месси ЛаЛига янги мавсумининг илк туридан ўрин олган «Атлетик» клубига қарши ўйинни (0:1) ўтказиб юборди.

Аввалроқ, аргентиналик футболчи бундан 10 йил олдин, яъни, 2009/10 йилги мавсумдагина биринчи турда қатнаша олмаганди.

Форвард бугун жамоавий машғулотларга қўшилиши кутилмоқда. «Кўканорранглилар» эса кейинги тур баҳсини 25 августда «Бетис»га қарши «Камп Ноу»да ўтказишади.