Бокс бўйича Европа чемпиони қари кишига қўл кўтарган Макгрегорни рингга чақирди, у эса …

0

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши бўйича Европа чемпионлик камарини қўлга киритган ирландиялик Люк Килер (17-2-1, 5 КО) ҳамюрти UFC’нинг икки вазн тоифаси бўйича собиқ чемпион Конор Макгрегорни (21-4, 18 КО) жангга чақирди.

Бир неча кун олдин Макгрегорнинг Дублиндаги барга кириб, қари инсонга қўл кўтарган видеоси тарқалиб кетганди. Ушбу ҳолатдан ғазабланган Люк Килер унга жанг ўтказишни таклиф қилган.

«Макгрегорнинг бунчалик пастга тушишини кўриш жуда қайғули. Бир неча йил олдин у менинг дўстимга ҳам шу каби ишни қилганди. Агар у ўзида куч тўпиб мен билан рингга чиқишга рози бўлса, уни жойига ўтказиб қўйган бўлардим», – дея қайд этган 32 ёшли чарм қўлқоп устаси.

Боксчи мазкур постини расмий саҳифасига қўйганидан кейин, Макгрегор унга қўнғироқ қилиб жангга рози бўлганини айтган.

Аввалроқ, россиялик ММА’чи Ҳабиб Нурмагомедов (27-0, 8 КО) ҳам Конорнинг ўзидан ёши катта инсонга қўл кўтарганини қоралаб чиққанди.