ЭНГ ОДИЛ ҲУКМ

0

Бир қария нон ўғирлагани туфайли суд қилиняпти. Қария айбини инкор қилмаяпти, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини айтиш билангина ўзини оқлашга ҳаракат қиляпти. Ҳакам унга:

– Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, – деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.

Суд залида сукунат ҳукмрон…

Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:

– Ҳаммангизга ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти.

Ўша онда 480 доллар пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.