Германиялик эркак хотинини ўйнаши билан қўшиб сўйиб ташлади… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия шаҳридаги Изерлон вокзалида келиб чиқиши албаниялик бўлган 43 ёшли муҳожир 32 ёшда бўлган хотинини 23 яшар ўйнашиб билан бирга сўйиб қўйди. Хотинининг ёш ва янги жазмани асли афғонистонлик экан.

Полициячиларнинг версияси битта. Эр-хотин анчадан бери бирга яшамаган. Улар орасидаги муносабатлар оғир кечган. Аёл ўзига ёш ўйнаш орттириб олган ва ундан қизалоқни ҳам дунёга келтирган. Қизалоқ энди икки ойлик бўлган. Қотиллик содир этилган вақт ўша ердаги машина салонида экан. У жабрланмади.

Аёл ва ўйнашининг ўлимига жуда кўп тиғ жароҳатлари ва кўп қон йўқотиш сабаб бўлди. Қотил уларни оддий ошпичоқ билан пичоқлаган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Аммо ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларида қотил спиртли ичимлик ёки наркотик таъсирида бўлгани ҳақида аниқ далил йўқ.

Қонхўрлик амалга оширилган маҳал атрофда жуда кўп одамлар ҳозир бўлган. Масалан, 56 ёшли нон сотувчи аёл Ульрике Кастрати жиноят содир этилган маҳал 25 метргина нарида турган экан. У қўлида пичоқ тутган эркак ниҳоятда ғазабнок ҳолатда эканига гувоҳ бўлганини гапириб берди.