Машинадан тушиб, аёлларни дўппослашни тўхтатинг “эркак”лар (+Видео)

0

Йўлда ҳаракатланаётган автомобил ҳайдовчилари бир-бирлари билан жанжаллашиб, ёқалашиб кетишларига кўп гувоҳ бўламиз. Йўлларимиздаги бундай “маданият” эндиликда бизларга ёд бўлиб кетган. Аммо “эркак”ларнинг аёлларга машинадан тушиб қўл кўтариши, тепишини қандай ҳазм қилиш мумкин?!

Сўнгги кунлар ижтимоий тармоқларда мана шундай ҳолатлар акс этган кўп видеоларни кўряпмиз.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам аёл кишига қўл кўтариш, очиқдан –очиқ куч ишлатиш …

Ачинарлиси калтакланаётган аёлларни фақатгина видеога олиб туришибди. Бирор мард йўқки, машинадан тушиб “Аҳир бу аёл-ку, ўзингни бос!”демаса!

Шу ўринда аёлларимизга ҳам илтимос билан юзланган бўлардик: Аёл эканингизни унутмаган ҳолатда, ўзингизни муносиб тутинг. Зеро, кўча-кўйда мана шундай “эркак”лардан калтак еб юриш сиз учун фоже, ҳаммамиз учун уят!