Рамзан Қодиров энг кўп нимадан қўрқишини айтди

0

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг қўрқувлари ҳақида сўзлаб берди.

“Мен виждон, ор-номус, қадр-қимматни йўқотишдан қўрқаман. Бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайман”, – деди Қодиров доғистонлик журналист Руслaн Қурбоновга берган интервьюсида.

У кимдандир қўрққанида халқаро террорчиларга қарши курашишда давом этмаган бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, у унинг сўзлари ижтимоий тармоқларда “хоинлар, шайтонлар ва тугмачали қаҳрамонлар томонидан” тез-тез нотўғри талқин қилинишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров 6 яшар болакайни қўриқчилик хизматига ишга олгани хабар қилинган эди.