Расулуллоҳ (с.а.в) аёлларини урган эмаслар!

0

Савол:

– Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз хотинларини кўксидан итариб урганларми? Мени эрим шундай деб уради.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урган эмаслар, балки муолажа қилганлар. У зотнинг уришларини уриш ҳам деб бўлмайди. Чунки бу нарса оддийгина бир танбеҳ бўлган.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَا ضَرَبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَيْئًا قَطُّ بِيَدِهِ وَلَا امْرَأَةً وَلَا خَادِمًا إِلَّا أَنْ يُجَاهِدَ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَمَا نِيلَ مِنْهُ شَيْءٌ قَطُّ فَيَنْتَقِمَ مِنْ صَاحِبِهِ إِلَّا أَنْ يُنْتَهَكَ شَيْءٌ مِنْ مَحَارِمِ اللهِ، فَيَنْتَقِمَ ِللهِ عَزَّ وَجَلَّ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан ҳеч нарсани – аёлни ҳам, ходимни ҳам урмаганлар. Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганларидаги мустасно. У зотга бирор нарса етган бўлса, унинг соҳибидан интиқом олмаганлар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар поймол қилинсагина, Аллоҳ азза ва жалла учунгина интиқом олганлар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!