Тарозибон

0

​…Ҳолсизликдан кўзларингни юмма, болажон!

«Келинг, тарозида тортилинг», дея ортиқ ялинма! Бошингни, овозингни кўтар! Атрофингдагиларга тик боқиб:
– Эй махлуқот, орангизда одамлар борми? Одамлар бўлса, келсин, бу тарозида инсоф тортаман, бу тарозида виждон тортаман! Ғафлатда қолманг, виждонингизни, инсофингизни ўлчаб кўринг! Сув текинга тортаман, – де…
Бўйнингни қисма, бошингни эгма!
Биласанми, сен кимсан? Сен бизнинг тарозибонимизсан! Эрта бир кун келиши аниқ бўлган МАҲКАМА КУНИда сенинг аҳволингга кўз юмган қанча-қанча мана-ман деганларнинг боқий тақдири шу митти тарозинг тоши – кўнгил синиқларинг ўлчовларида ҳал бўлади. Сен шунақа КАТТА ОДАМсан!