Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 20 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар атрофингизни паразитсимон одамлар қуршаб олганини сезсангиз, дарҳол уларни йўқ қилинг. Йўқ қилингки, келгусида сизга зиён етказа олишмасин. Акс ҳолда улар бўйнингизга миниб олади-ю, сизга қаторасига муаммолар туғдираверишади, туғдираверишади…

Эндигина тижорат билан шуғулланишни бошлаганларнинг куни туғади. Тижорат учун катта пул ажратиш керак деган ўйлар сизга раҳна солмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингизда муаммо пайдо бўлдими? Бу муаммони жойида бартараф этиш лозим.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

20 август куни барча бошлаган ишларингиз бароридан келади. Аммо молиявий муаммоларингиз негадир ижобий ҳал бўлишга шошилмаяпти. Чунки сизда фаоллик етишмаяпти. Муҳаббатда ҳам омадга эришишингиз даргумон. Оиласизлар ҳозирча тақдирдан умид қилсалар, бўлғуси жуфтини учратишларига қаттиқ ишонсалар бўлди. Қолганини вақти-соати келганда худо беради. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сафар ҳамкасблар олдидаги обрўйингизни оширади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Шахсий бизнесига эга бўлганларни бугун омад кутади. Сиз ўзингиз танлаган йўлдан олға, мардона қадам ташлаган ҳолда борасиз. Шериклар муваффақиятлар қозонишингизда яқиндан ёрдам беришади. Кимларнидир хизмат сафарига жўнатишса, бормай турганлари маъқул. Сафарда мазангиз қочиши мумкин. Агар сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни доимо ёнингизда олиб юришни унутманг. Оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингизни кечқурун кечки овқатга чорланг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

20 августда ёрқин таассуротлар сизга ҳамроҳ бўлади. Агар чин кўнгил билан бошласангиз, ишларингиз ҳам сизга қувончли лаҳзаларни ҳадя этади. Оилалиларга авлод давомийлиги, уй-жойни кенгайтириш ва молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳақида ўйлаб кўриш вақти етди. Ёлғизлар эса ўта жиддийлашган ҳолда муносабатларни ўз фойдасига ҳал этишлари керак. Бусиз бахт топишингиз мушкул бўлади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун эрталаб бир инсон билан учрашиб танишасиз. У сизга бир умрлик дўстга айланади, унутманг. У билан бўладиган суҳбатлар шу қадар қизиқарли кечадики, муаммолар ҳақида вақтинча бўлса-да унутасиз. Ижод кишиларининг ҳам тилаклари ижобат бўлади. Ишга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида баъзиларнинг саломатлиги панд бериш палласига кириши кутилади. Зийрак бўлинг. Ўз вақтида мутахассисга учрашсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

20 август куни зиммангизга юкланган вазифани кўнгилдагидек адо этиш учун унинг минус тарафларини ҳам яхшилаб ўрганинг. Бу сизга фақат фойда беради. Куч ва имкониятларни фақат энг зарур ишларгагина сарфлашингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётда мардона қадам ташласангиз, кўнгилсиз вазиятларнинг олди олинган бўларди. Оила қурмаганлар ҳақиқатан танлаганини севса, бу ҳақда унга айтишга уялмасликлари керак. Романтикага кенг йўл очиб беринг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун шубҳа ва гумонлар устидан тўлиқ ғалаба қозонишингизда қалбингиз яқиндан ёрдам бера олади. Унга қулоқ тутинг, унга суянинг ва унга ишонинг. Асосийси, тақдир берган белгиларни бир четга билиб-билмай итқитиб кетмасангиз бас. Оила қурмаганлар жамоат транспортида бўлғуси жуфтини учратишлари ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Кун давомида артериал қон босимингизни назоратда ушланг. Токи кечқурун сизга панд бериб юрмасин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

20 августда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ бўлганлар маслаҳатларига қулоқ тутинг. Қачонлардир сиз ёрдам берган бир одам бугун сизга миннатдорчилик сифатида пул ҳадя қилиши мумкин. Азартли ўйинлардан воз кечинг. Азартни ишга ва шахсий ҳаётни фаровон этишга сарфланг. Кечқурун яқин инсонингиз билан кинога тушинг, ёки биргаликда ёқимли мусиқалардан тингланг, ё истироҳат боғида сайр қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун ўқотар буржи остида таваллуд топганлар сўнгги ҳафтадаги амалга оширилган ишларга якун ясашлари кутилмоқда. Ва шунда муваффақият қозониш учун дўстлар, яқин инсонлар ҳамиша керак бўлишини англаб етасиз. Шахсий бизнесига эга бўлганлар пул масаласида бугун асло таваккалчиликка йўл қўймасликлари лозим. Яқин ҳамкорларга даромадларингизни айтиб мақтанманг. Кўз тегади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

20 август куни асосий эътиборни моддий аҳволингизни мустаҳкамлашга қаратинг. Ўтмишдаги йўқотишларни ҳисоб-китоб қилиб ўтирманг. Ундан кўра келажакдаги даромад ҳақида ўйланг. Шахсий ҳаётда қандай қарор қабул қилманг, қисқа фурсатда ўз ижобий натижасини беради. Жуфтингиз билан кечки пайт уй-жойни кенгайтириш масаласида маслаҳатлашишингиз кутилади. Демак, банкдан кредит олишингизга тўғри келади. Кечқурун дўстлардан бири шубҳали бир таклиф киритиши мумкин. Розилик берманг. Бу ёлғонларга қоришиқ таклиф бўлиб чиқади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун қариндошлар ва сизнинг орангизда тўсиқлар қолмаслиги учун масъулиятни кучайтиринг. Қачондир ташлаб отилган ишларга яна қўл уринг. Бу сафар улар сизга албатта моддий манфаат келтиради. Муҳаббатда туйғулар ғалаба қилади. Бу ҳам яхшиликка. Фақат тафаккурни унутиб қўйманг. Тафаккур туйғуларга қараганда кўпроқ керак бўлади. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига отланиши кутилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Кун давомида кўплаб тўс-тўполонли воқеа-ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Бундан ташқари, кутилмаган вазиятларни кўриб қувончдан бошингиз айланиши тайин. Бу вазиятлар сизга ёқиб тушмаса, уни ўзгартиришга уринманг. Оилалиларга рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда қариндошлар ёрдами зарур бўлади. Баъзилар варикоз ва бош оғриғидан безовталаниши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади