Юртимизда ер силкиниши қайд этилди

0

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 18 август куни Тошкент вақти билан 20:46 (18.08.2019 да 15:46 Гринвич бўйича) Ўзбекистоннинг айрим шаҳарларида зилзила содир бўлди.

Координаталар 38,95 градус шимолий кенглик, 67,10 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик ҳ=30км. Тошкентгача масофа 314 км жануби-ғарбий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Жиззах: 144 км; 2 балл

Самарқанд: 79 км; 2 балл

Қарши: 114 км; 2 балл

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.