Краснодарда 35 ёшли «қонундаги ўғри» қамоққа олинди…

0

 

Россиянинг Краснодар ўлкасида 35 ёшли ўғрибоши Давид Жангидзе (лақаби Дато Краснодарский) га нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Айтишларича, у Россиядаги энг ёш ўғрибоши ҳисобланади. Айби исботланса, ўғрибоши камида 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Тергов материалларида қайд этилганки, Краснодарда яшовчи бу ўғрибоши 2013 йил июнидан жиноят оламида юқори титулга эгалик қилган. Ундан паст титулга эга жиноятчиларнинг барчаси унга сўзсиз итоат этган. Давид жиноят олами қонунларига қатъий амал қилган.

Давид Жангидзе 2009 йилдан 2013 йилга қадар Римдаги грузиялик ўғрилар тўдасига етакчилик қилган. Унга 29 ёшдалигида «қонундаги ўғри» титулини беришган.