КУН ҲАНГОМАСИ…

0

 

 

* * *

 

Ўқувчи синфдошларига деди:

— Қаранглар, Камчаткада охириги партани Калининград деб аташаркан.

 

* * *

 

Баҳор. Маугли ва Багира суҳбатлашишяпти:

— Багира, менга нима бўлди ўзи? Ҳозир узоқ-узоқларга қочиб кетгим, пана-пана жойларга беркиниб олгим, жимгина-жимгина ўтириб хаёл сургим келяпти. Наҳотки, бу муҳаббат бўлса-а?

— Йўқ, Мауглижон, бу муҳаббат эмас. Ҳозир баҳор. Армияга чақириқ мавсуми бошланди, холос.

 

* * *

 

Хотинингга қанча кўп пул берма, барибир, қўшни аёлнинг пули кўп бўлиб чиқаверади-я! (Хотинбознинг ҳасратидан)

 

* * *

 

Дўконда.

— Кечирасиз, менга қайтимни бермадингиз!

— Кечирдим.

 

* * *

 

— Дугонажон, нега эринг кечқурунлари тез-тез уйдан кетиб қолаверади?

— Шўрлик уйда ёлғиз ўтиришни ёқтирмайди-да!

 

* * *

 

Эр хотинидан сўради:

— Бундай узундан узун хатни ким ёзибди сенга?

— Шаҳардаги дугонам.

— Нима деб ёзибди ўзи?

— «Қолган гапларни учрашганимизда гапириб бераман» дебди.

 

* * *

 

— Дадаси, мабодо мен дарёга чўкиб кетсам, нима қилардингиз?

— Шаҳар марказига чопиб бориб «Тез ёрдам» чақириб келардим.

— Вой, шаҳар маркази узоқ-ку! Улгурмайсиз-ку!

— Жоним, мен сен учун ундан ҳам узоқроққа чопиб боришга тайёрман!

 

* * *

 

Хотини уйга кеч келгани учун уришавергач, эр унга қараб бақирди:

— Жим бўл! Менга бақирма! Ухла!

— Ухлайман, лекин жим бўлмайман!

 

* * *

 

Операциядан сўнг наркоз таъсири кетиб уйғонган эр тепасида ўтирган хотинини жуда мулойимлик билан эркалаб қўйди. Хотини ҳайрон бўлиб ҳамширадан сўради:

— Тўйимиздан бери мени бирор марта эркаламаганди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Бунақанги дорини қаердан топгансизлар-а?

 

* * *

 

Милиция ходими уйини ўғри урган аёлдан сўради:

— Уйингизни ўғрилар ағдар-тўнтар қилиб ташлаган бўлса, нега кеч хабар бердингиз?

— Мен олдинига эрим тоза кўйлак қидирганмикан деб ўйлабман.