Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Сафар давомида Мўйноқ, Қонликўл, Қораўзак, Тахиатош каби туманлар ва Нукус шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, саноат корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиб, янги лойиҳаларни белгилаш режалаштирилган. Ташриф икки кунга мўлжалланган.