Тарихда илк марта эшитишида нуқсони бор теннисчи ATP мусобақасидаги учрашувда ғалаба қозонди

0

АҚШнинг Уинстон-Сейлем шаҳридаги хард кортларда соврин жамғармаси 778 770 долларни ташкил этувчи мусобақа бошланди.

Мазкур турнирнинг илк босқичида Ж.Корея вакили Док-Хи Ли швейцариялик Хенри Лааксоненни 2 сет натижасига кўра 7/6, 6/1 ҳисоблари билан таслим этди. Шу тариқа, Док-Хи Ли ATP (профессионал теннисчилар уюшмаси) таснифидаги мусобақада ғалабага эришган эшитишида нуқсони бор биринчи теннисчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, унинг кейинги босқичдаги рақиби Хуберт Гуркач (Полша) бўлади.