Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 21 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун моддий манфаатларни четга суриб, оз вақт бўлса-да, маънавий тараққиёт учун хизмат қилишингиз тавсия этилади. Неки ишга қўл урманг, унга бор гармонияни сингдиришга ҳаракат қилинг. Атрофдагилар билан мулойим муносабатда бўлинг. Бу нафақат ишда, балки шахсий ҳаётда ҳам сизга ёрдам беради. Кечқурун уй ичкарисига росмана гўзаллик олиб кириш учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Шу жумладан, қиз-жувонлар ташқи кўринишига гўзаллик олиб киришса ҳам зиён қилмайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

21 август куни истеъдодларни оммага кенг намойиш этишга бағишланган тадбирлар хайрли ўтади. Янги танишувлар ҳам сизни четлаб ўтмоқчи эмас. Бу масалада ҳақиқий эстетика ва саховатни намойиш этасиз. Муҳаббатда муносабатларни ҳаддан ташқари мураккаблаштиришингиз тавсия этилмайди. Агар муҳаббат қалбингизда зоҳир бўлса, ўшанинг ўзи умрингизнинг охирига қадар етиб ортади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун ҳар ишда қалбингизга қулоқ тутинг. Ҳаёт фақатгина ишдан иборат эмас. Ўзингизга ҳам етарлича эътибор қаратишингиз талаб этилади. Бугун янги уй пойдеворини кўтариш, қурилиш ва дала ҳовлида бўлиб ўтадиган тадбирлар муваффақиятли кечади. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланиши кутилади. Лекин сафар сиз истаганчалик кечмаслиги мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

21 августда сиздан бор йўғи фаоллик ва ҳаётий тажрибага суяниб иш кўриш талаб этилади. Ана шунда сиз эзгу мақсадларга албатта етасиз. Шахсий ҳаётда муаммо пайдо бўлса, яқин ўтмишга назар ташланг. Қачонлардир шунга ўхшаш муаммони ҳал этишда ноанъанавий усул ўйлаб топгандингиз. Ўша усулни ёдга олинг. Қиз-жувонларга бугун парҳез бошлаш, ўзларига ёққан кийимларни харид қилиш ва гўзаллик салонига бориб келиш ҳам сира ортиқчалик қилмайди. Кечқурун мабодо олис сафарга отлансангиз, сафарингиз ёқимли кечади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Аслида сиз хаёлпараст эмассиз. Лекин бугун иллюзияга ошно тутинсангиз фойдадан холи бўлмасди. Шу нарса анчадан бери қийнаб келаётган муаммоларни муваффақиятли бартараф этишда асқотади. Ишга ижодий ёндашишингиз тавсия этилади. Муҳаббатда улкан режалар тузишдан сақланинг. Гоҳида оқим билан бирга сузиш ҳам балансни сақлаб қолишда ёрдам беради. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

21 август куни қизиқарли ва ёқимли ҳодисалар, ўта фаоллик ва ажойиб бир инсон билан танишув лаҳзалари кутиб қолади. Фақат гап-сўзга ёлғон аралаштирманг. Молиявий муаммоларни муваффақиятли бартараф этиш учун тажрибаси сиздан кўпроқ шахсларга суянинг. Тадбиркорларга кутилмаганда янги лойиҳа учун пул тикиш зарур бўлади. Сира қўрқмасдан пул тикаверинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар ҳақида яна бир бор ўйлаб кўринг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун атрофингиздагиларнинг ҳар бири билан алоҳида тил топиша олишингиз керак бўлади. Ҳеч кимни танқид остига олманг, жаҳлингизни намойиш этманг ва тажовузкорликдан сақланинг. Оиласизларнинг қай бири олис сафарга чиқса, сафар давомида бўлғуси жуфтини учратиб танишиши мумкин. Қизиғи, у инсон сизга яқин манзилда яшайдиган бўлиб чиқади. Чўмилиш амалларини адо этиш жараёнида жуда эҳтиёт бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

21 августда одамлар қаршисида ўзга бир одамнинг ниқобида бўлишингиз фойдалироқ кечади. Фақат эҳтиёт бўлинг. Сирингиз очилиб қолмасин тағин. Рўзғорда мураккаб муаммолар кўп. Шунинг учун мутахассисга мурожаат этганингиз маъқул. Ёлғиз яшайдиганлар бугун кечга қадар фақат хушомадларга гувоҳ бўлишади. Ўзингизга ёққан инсонни улар орасидан қидиринг. Албатта топасиз. Оллоҳ бахтингизни берсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун сизни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда омад кутиб туради. Аммо муваффақиятларингиз ҳақида дуч келганга гапириб қўйманг. Рақобатчилар кўп. Улардан нари бўлишингиз тавсия этилади. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Лекин пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлайверманг. Муҳаббатда ҳануз қалбингизга меҳмон бўлиб келаётган гармония сизни тарк этмайди. Фавқулодда сафарга чиқишдан воз кечинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

21 август сизнинг кунингиз. Муҳаббатда ҳам, ишда, шахсий ҳаётда ҳам муваффақиятлар сизни қуршаб туриши кутилади. Бугун оммавий тадбирлар, фойдали келишувлар ҳамда конференциялар муваффақиятли ўтади. Қиз-жувонлар шунча тадбирлар доирасида ўзларини ҳам унутиб қўймасликлари керак. Косметолог қабулига чиқиб келинг. Сочингизни турмаклатинг. Фақат меъёрни билинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун қовға буржи остида туғилганлар вужудидаги бор кучни ишга бағишлаши керак. Бошқа мақсадлар учун кучингизни сарфлаб овора бўлманг. Барибир муваффақият қозонмайсиз. Агар иш жойингизда янги лавозим ва маошингиз ошишини истаётган бўлсангиз, ўз ишингиз устаси эканингизни яна бир бор намойиш этишингиз зарур. Керак бўлса, малака оширинг, қўшимча билимларни эгалланг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

21 август куни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур ета бошлаганини пайқасангиз, дарҳол романтикани ёдга олинг. Романтика йўқола бошласа ҳам муносабатлар совуқлашиши кузатилади. Пул ва мартаба кетидан қувманг. Бугун бу масалада сизнинг кунингиз эмас. Муҳим ҳужжатларга имзо чекаётганда ҳушёр туринг. Серқатнов йўлларда ҳам эҳтиётингизни қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади