МАКАРОН ЕБ ҲАМ ОЗСА БЎЛАДИМИ?..

0

 

Биз макарон есак, семириб кетамиз дейишга кўникиб қолганмиз. Врачлар ҳам бундай маҳсулотга ружу қўйишни маслаҳат беришмайди. Аммо бу фикр нотўғри экан. Канада олимлари бу гал макарон мавзусида тадқиқотлар олиб боришди ва аксинча макарон маҳсулотлари озишда ёрдам бериши мумкинлигини аниқлашди. Бунга макарон таркибидаги углеводлар сабабчидир. Олимлар 2500 кишини кўнгилли сифатида тадқиқотларга таклиф этишди. Уларга бир ҳафтада 3 косадан макарон берилди. Кейин вазнлари ўлчаб кўрилганда, бир ҳафтада тадқиқот иштирокчилари ярим килодан вазн ташлаганлари маълум бўлди. Ана шундан сўнг олимлар қатъий бир қарорга келишди. Ҳа, макарон маҳсулотлари семиришга олиб келмайди. Фақат макаронга пишлоқ, кетчуп ва бошқа қўшимча маҳсулотларни аралаштирмаслик керак экан.