Москвада «Тошкент кунлари» ўтказилади

0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Москвада бўлиб турибди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.

Бектемир туман ҳокими Шоҳруҳ Мамажонов бошчилигидаги делегация Юнусобод ва Сергели туманлари ҳоким ўринбосарлари, Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси ходимлари ҳамда тадбиркорлардан ташкил топган.

Делегация аъзолари дастлаб Москва ҳукумати ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаментида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этди. Ўзаро мулоқот давомида томонлар Москва шаҳрида «Тошкент кунлари»ни ўтказиш масаласини муҳокама қилди.

Ҳокимлик делегацияси аъзолари Москва шаҳар Савдо-саноат палатасида ҳам бўлиб, унинг мутасаддилари билан учрашди. Мазкур ССП вице-президенти Сурен Варданян тошкентлик тадбиркорларга Москвадаги бизнес муҳити, иқтисодий шарт-шароитлар борасида атрофлича маълумот берди. Икки томон вакиллари ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ҳақида фикр алмашишди.

 

daryo.uz