UFC’нинг энг яхши жангчилари рейтинги янгиланди, пешқадам 6 поғонага пастлади (+фото)

0

UFC вазн тоифасидан қатъий назар ташкилотнинг энг яхши жангчиларининг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, кўп вақтдан буён пешқадамлик қилиб келаётган Дэниел Кормье (22-2, 8 КО) 6 поғона пастлаб, 7-ўринга жойлашди. Бунга сабаб эса Кормье сўнгги жангида оғир вазн чемпионлик титулини Стипе Миочичга (19-3, 14 КО) бой бериб қўйгани бўлди. Миочич эса ўз навбатида 7 поғона юқорилашга эришди.

Рейтингда етакчи сифатида энди ярим оғир вазн чемпиони Жон Жонс (25-1, 10 КО) қайд этилган. Ундан кейинги ўринда эса енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (27-0, 8 КО) турибди.