Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 22 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

22 август куни янги иш бошлашингиз ва бу ишда ўзингиздаги ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қобилиятларни намойиш этишингиз кутилади. Шунинг натижасида дўстлар ҳам, тарафдорлар ҳам кўпайиши аниқ. Қолаверса, худди шу ҳаракатларингиз сизга қўшимча даромад ҳам олиб келади. Оила қурмаганлардан кимдир яқиндагина танлагани билан муносабатларни узган бўлса, бугун омади келиб кўнглига, характерига мос инсонни учратиши мумкин. Бу сафар омадингиз келиши тайин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бузоқ буржининг ҳали оила қуришга улгурмаган вакиллари бугундан яхшилик умид қилсалар бўлади. Куннинг биринчи ярмида сиз бўлғуси жуфтингизни албатта учратасиз. Янги танишувлар бошингизга тушса, бардамлик билан тиллашинг. Ҳамкасблар билан муносабатларда эса эмоцияни жиловда тутишингизга тўғри келади. Шунда албатта муваффақиятга эришасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш эсингиздан чиқмасин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

22 августда шу кунгача қилган ишларингиз билан фахрлансангиз арзийди. Фақат ҳасадгўйларга эҳтиёт бўлинг. Улардан ҳамма нарсани кутса бўлади. Агар меҳнат таътилига чиққач, саёҳатга отланишни ўйлаб юрган бўлсангиз, пул йиғишингизга тўғри келади. Ҳозирча оилавий ёки дўстлар билан тоғларга чиқиб дам олсангиз ярашади. Муҳаббатда ютуқларни қўлга киритиш учун сиздан ташаббускорлик талаб этилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун молияда ва муҳаббатда омадингиз келади. Фақат муҳаббат денгизига чўкиб кетишдан сақланинг. Ишда ён беришга мойил бўлишингиз сизга фойда келтириши мумкин. Ҳамкасблар билан тажриба алмашишга уялманг. Хусусий мулк, мерос масаласидаги муаммолар бугун муваффақиятли бартараф этилади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига отланади. Уйда қоладиганлар вақтини оила даврасида ўтказганлари маъқул.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

22 август куни ишни жамоавий тарзда амалга оширганингиз маъқул. Ёлғизликда кўзланган маррага етиб бора олмайсиз. Кун давомида ақлли бир қариндошингиз сизга ҳаётдан сабоқ бериши мумкин. Унинг маслаҳатларига албатта қулоқ тутинг. Рўзғордаги муаммоларни ёлғизликда бартараф этишингизга тўғри келади. Кечки пайт рўзғор жиҳозлари харид қилишингиз эҳтимоли бор. Саломатлигингизни тикламоқчи бўлсангиз, кўрикдан ўтмай туриб муолажа бошлашингиз тавсия этилмайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун ҳар қанақанги ишни ҳам пухта режа асосида амалга оширинг. Ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини сусайтирманг. Ана шунда моддий манфаат кўрасиз. Муҳаббатда ёлғизлар учун янги имконият эшиклари очилади. Туйғуларингизни ва истакларни зинҳор инкор этманг. Обрўли шахслар олдингизга масъулиятли вазифалардан бирини юклаши мумкин. Агар бу вазифани аъло даражада уддалай олсангиз, кунингиз туғгани ўша. Кечқурун сурункали хасталикка йўлиққанлардан дориларини ўз вақтида ичиши талаб этилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

22 августда пул масаласида таваккалчиликка йўл қўйишингиз сизга қўшимча даромад олиб келади. Фақат талтайиб кетмаслигингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётда муаммолар жуда кам. Оилада ўзингизни тутиш тактикангизни яхши томонга ўзгартирсангиз бас. Кимки санъат ва адабиёт соҳасида янги иш излаётган бўлса, бугун омади келади. Омад сизга ҳамиша ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун характерингизга ўта майинлик олиб киришингиз лозим. Шу иш қўлингиздан келса, омадингиз келиши тайин бўлади. Яқиндагина сизни танқид қилиб чарчамаганлар ёнингизга келиб узр сўрай бошлайди. Молиявий соҳадаги кўнгилсизликларни жуда осон ва қисқа вақт ичида бартараф эта оласиз. Лекин пича қарз кўтаришингизга тўғри келади. Кечқурун тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

22 август куни бошингиздан оёғингизгача сюрпризларга бурканишингиз кутилмоқда. Хурсандчилигингизга барча дўстлар, яқинлар шерик бўлади. Бугун энг чигал ишларни ҳам осонлик билан уддалай биласиз. Фақат пулга ружу қўйманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Уддабуронлигингиз юқори даражада бўлгани боис рўзғорингизда муаммо дегани қолмайди. Омадингизни берсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Муҳаббатда эътибор ва мулойим муносабатни қурол қилиб олинг. Бу ҳам оилалилар, ҳам ёлғизларга тааллуқли. Ҳатто, рақиблар рўпарангизда тиш қайраб турган бўлса ҳам шу икки хислатни йўқотмаслигингиз керак. Агар туйғулар ҳаққоний бўлса, сиз албатта ғолиб бўласиз. Айрим дўстларимиз хорижга хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Йўлга чиқишдан олдин ҳужжатларни кўздан ўтказиб олишни унутманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

22 августда ишда ҳам, шахсий ҳаёт ва муҳаббатда ҳам рақиблар бўлмаслигини таъминлаш ҳаракатида бўлинг. Душман орттиргандан дўст орттирган фойдалироқ. Ёрқин манзилларга олиб борувчи йўлдан ҳеч қачон юз бурманг. Ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға қадам ташланг. Оилада қайсидир яқинингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар баҳсда ғолиб бўлсангиз, кунингиз туққани ўша. Тадбиркорлардан кимдир кечқурун сафарга отланиши кутилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун ҳар жабҳада қаҳрамонликлар кўрсатишингиз учун барча имкониятлар ҳозир-у нозир. Сиз ўтган кунларда ҳақиқатан юқори чўққиларни забт этдингиз. Энди пича дам олишга, нафас ростлашга ҳақлисиз. Муваффақиятларингиздан дўстлар ва танишларни ҳам огоҳ этишни унутманг. Афсуски, шахсий ҳаётда юзага келадиган танаффуслар сизнинг фойдангизга ишламаслиги мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади