Ўзбекистонда банклардаги вазият: Одамлар сумкаларда пул билан навбатда турибди (+фото)

0

Ўзбекистондаги банкларда одамлар сумкалар билан навбатда турагни айтилмоқда.

Хабарингиз бор кеча, 20 августдан банклар аҳолига доллар сота бошлади. ШУндан сўнг бугун тарқалган хабарларга кўра валюта айирбошлаш шоҳобчалари олдида навбатлар кескин кўпайиб кетган. Одамлар хатто сумкаларда келаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, шохобчалар олдида бир нечта ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини кўриш мумкин. Бу катта эҳтимол билан навбатда «валютафуруш»ларнинг кўпайиб қолгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки улар келиши билан одамлар бирдан навбатлардан чиқиб кетаётгани атилмоқда.