Биржада сотилган авторақамлар ҳажми 245 млрд сўмдан ошди

0

«ЎзРТХБ» АЖнинг «AVTORAQAM» электрон савдо платформаси ишга туширилган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг бўлинмалари томонидан 245,0 млрд сўмдан юқори 50 мингта автомобиль рақам белгилари сотилди. Битта битимнинг ўртача қиймати 5,0 млн сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 август 683-сонли қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар avtoraqam.uzex.uz сайтида авторақамлар сотуви бўйича ўтказиладиган савдоларда воситачиларнинг иштирокисиз, яъни бевосита ўзларининг шахсий кабинети орқали иштирок этишади. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини оширилган тўлов ставкаси бўйича харид қиладиган юридик ва жисмоний шахслар ўзларининг шахсий кабинетидаги логин ва паролни тегишлича сақланиши ва хавфсизлиги учун тўлиқ жавоб беради.

«Шу муносабат билан, барча савдо иштирокчилардан авторақамларни онлайн аукцион орқали харид қилишда воситачиларнинг хизматларидан фойдаланмасликни, ҳамда ўзларининг шахсий маълумотларини, шу жумладан «UZCARD» пластик карта маълумотлари, логин ва паролни учинчи шахсларга ошкора этмасликни сўраймиз. Авторақам сотиб олиш бўйича савдода қатнашиш бўйича батафсил видео кўрсатмалар билан avtoraqam.uzex.uz сайтида танишиб олишингиз мумкин», – дейилади Республика товар хомашё биржа хабарида.

 

kun.uz