Олимлар фазога парвоз қилиш ва узоқ вақт фазода қолиб кетишнинг янги зарарини аниқлашди…

0

 

Америка, Германия ва Хитой олимларининг ўзаро ҳамкорликдаги изланишлари фазога парвоз қилиш, халқаро фазо станциясида узоқ вақт қолиб кетиш мияга салбий таъсир кўрсатишини аниқлаб берди. Фазо космонавтларнинг билим олиш қобилиятини, хотирасини сусайтириб, сурункали стресс ҳолати пайдо бўлишига олиб келаркан. Бунга фазодаги радиация нурлари сабабчидир. Бунинг таъсирида одам кейинчалик янги ахборотларни умуман қабул қила олмайдиган, арзимас баҳона билан жаҳл қиладиган, инжиқ бўлиб қолади. Шу нарса юрак, жигар билан боғлиқ сурункали хасталикларни ҳам келтириб чиқармаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.