Тошкентда икки ҳайдовчи бир-бирига йўл бўшатишни хоҳламай, жанжаллашиб қолди. Жанжал муштлашувга айланди…

0

 

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги автомобил йўлида ҳаракатланаётган «Спарк» автомобилининг 28 ёшли ҳайдовчиси ва «Hyundai» автомобилини бошқараётган 36 ёшли эркак бир-бирига йўл бўшатишни истамай, аввалига ҳақоратли сўзлар билан чекланишди. Сал ўтиб катта жанжал чиқди. Жанжал муштлашувга айланди. «Спарк» ҳайдовчиси машинасидан арра олди-ю, «Hyundai» ҳайдовчиси ҳамда йўловчисига ташланди. Оқибатда улар енгил тан жароҳати олди. Шунга қарамай, ҳайдовчи ва йўловчи «Спарк» эгасини дўппослаб ташлашди. Натижада уларнинг уччаласига ҳам тиббий ёрдам зарур бўлди.

Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг №277- модда 2- қисми («Безорилик») га асосан жиноий иш қўзғатилди.