Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 23 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун нима билан шуғулланишни режа қилган бўлсангиз, ҳар бир ишга алоҳида эътибор билан ёндашишингиз талаб этилади. Профессионализмни ошира боришни ҳам унутиб қўйманг. Шахсий ҳаётингизда муаммолар бор, аммо улар вақтингизни бор бўйи билан сарфлашга арзимайди. Яқинларингиз, суйган инсонингиз билан мулоқотда ён беришга мойил бўлсангиз, барча муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

23 август куни ўзингизни ўзингиз койиб, арзимас хато учун ҳам сиқилаверишни бас қилмасангиз, бунинг оқибати кучли депрессия билан тугаши ҳеч гап эмас. Ўзингизни тутишда, атрофдагилар билан мулоқотда, иш бажаришда янгиликлар, ижобий ўзгаришлар ясай олсангиз, омадингиз келгани ўша. Ишда нафақат тажриба, балки янги билимларга ҳам мурожаат этишингиз керак бўлади. Рўзғорингизда фавқулодда жиҳозлар бузилиши ва ортиқча харажатлар кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Молиявий муаммоларни тезроқ ижобий ҳал этишингиз учун озгина ҳаракат ва бардош зарур бўлади. Жаҳл қилиш, хотиржамликни йўқотиш, кучли босим остида ишлаш муаммони ҳал этиб бермайди. Агар муҳаббатда оила қурмаганлар танлаганининг севгисидан негадир шубҳалана бошлаган бўлса, унинг қалбига бошқа йўл орқали боришга уриниб кўрсинлар. Ишхонада тажрибаси кўп ҳамкасблар неки мушкулот бўлса, ўз масҳалатлари билан оғирингизни енгил қилади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

23 августда ишда омад кулиб боқиши учун ҳаракат ва интилиш талаб этилади. Кимларгадир қўнғироқ қилиш, келишиш, ёрдам сўраш фойда бермайди. Қанча фаол бўлсангиз, шунча кўп даромад оласиз. Кун мобайнида атрофдагилардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Фақат оила аъзоларингиз билан биргаликда вақт ўтказинг. Ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида ишхонангизда баҳсли вазият юзага келиши мумкин. Агар ўз вақтида баҳсларга нуқта қўйилмаса, кўнгилсизликларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Раҳбарларингиз топширган вазифаларни ўз вақтида адо этишингиз керак бўлади. Мукофот пули миқдори худди шунга боғлиқ бўлади. Оилангизда етакчи бўлишга уринмаганингиз маъқул. Ундан кўра севимли машғулотларингиз билан банд бўлинг. Эртанги кун учун режалар тузинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

23 август куни ҳаётингизда содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон ҳодиса сизни ҳайратга солмай қўймайди. Лекин бу ишдан воз кечинг, хизмат сафарига борманг дегани эмас. Иш жойида анча йилдан бери ҳалол меҳнат қилиб келганлар бугун лавозими оширилишига гувоҳ бўлади. Хайрият, ниҳоят сизга ҳам эътибор қаратишди. Кўз тегмасин! Муҳаббатда вазиятга қараб иш тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар ҳақида жиддий ўйлаб кўринг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун энг аввало ҳар қанақанги ишни йиғиштириб қўйиб, фақат саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан банд бўлинг. Тўғри, саломатлигингиз панд бермоқчи эмас. Аммо бу ҳозирча. Агар профилактика билан шуғулланмасангиз, яқин вақтларда у албатта панд беради. Молиявий аҳволингизни ижобий ҳал этиш учун банкдан кредит олишингизга тўғри келади. Кимпьютер қаршисида узоқ вақт қолиб кетиш умуртқа поғонангизга жиддий зиён етказиши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

23 августда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларга путур етишини истамасангиз, вазият билан ўйнашманг. Ҳар бир воқеа-ҳодисани хотиржамлик билан қабул қилинг. Бундан ташқари, асосий эътиборни моддий аҳволингизни яхшилашга қаратинг. Оилавий бюджетингизда салбий ўзгаришлар юзага келишини хоҳламасангиз, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Молияда, ишда ва мартаба масаласида оммавий танаффуслар юзага келади. Ҳали ҳеч ким билмаган истеъдодингиз юз кўрсатиб, раҳбарлар қаршисида юзингизни янада ёруғ қилади. Оилавий муаммолар ҳам силлиқчасига бартараф этилади. Қарзларингиз бўлса, бугун эгаларига етказиш учун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Фақат организмни жисмоний зўриқтирманг. Саломатлигингизга путур етиши мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

23 август куни зиммангиздаги вазифаларни аъло даражада адо этасиз. Фақат илгари бажарилмай қолиб кетган ишлар борлигини билдириб ўтиши мумкин. Бу воқеа фавқулодда содир бўлади. Шу сабабли вазиятни сунъий тарзда ўзгартиришингизга тўғри келади. Дўстлардан бири билан ёқимсиз суҳбат юзага келади. Агар суҳбат қалб ишингиз билан боғлиқ бўлса, уни тўхтатинг-у, секин жўнаб қолинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда шошма-шошарликка йўл қўйманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун қовға буржида таваллуд топганлар ўзи учун эрталабдан дам олиш эълон қилиши кутилади. Табиат қўйнига бориб дам олиш айни муддао бўлади. Молиядан мўмай даромад кутманг. Бу масалада бугун сизнинг кунингиз эмас. Лекин пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Шахсий ҳаётда етакчиликка даъво қилманг. Вазият сизнинг зиёнингизга ўзгариб кетиши мумкин. Кечқурун ёши улуғ, бемор қондошлар ҳолидан хабар олинг, савобга эга бўлинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

23 августда тафаккурингиз юқори нуқтада бўлади. Биронта муаммо сизни боши берк кўчага олиб кириб қўя олмайди. Шахсий ҳаётдан бугунча ортга чекининг. Имкон топсангиз, табиат қўйнига чиқиб кетинг. Дам олинг, истироҳат қилинг. Жуфтингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиш талаб этилади. Шундай гаплашингки, арзимас баҳоналар билан сизни безовта қилмайдиган, асабингизга тегмайдиган бўлсин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади