“Ўзагросуғурта” кексаларга совға улашди

0

“Ўзагросуғурта“ акциядорлик жамиятининг бошқаруви раиси С. Отамуратов Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида хайрия тадбири ўтказди.

Ушбу тадбир доирасида Оҳангарон шаҳридаги “Саҳоват” интернат уйида яшаётган кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга дори-дармон ва бошқа эҳтиёжлар учун зарур ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Энг муҳими, акциядорлик жамияти вакиллари бу тадбирни шунчаки, расмиятчилик учун эмас, балки самимий ниятда, астойдил келганликларини кейинги ҳаракатлари билан исботлашди. Яъни С. Отамуратов интернат уйида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди. Совғалар топшириш ва куй-қўшиқлар янграган тадбирда иштирок эта олмаган, ногиронлиги бўлган қарияларнинг хоналарига кириб, энг аввало улар билан самимий суҳбатлашди ва совға-саломларни ўз эгаларига етказди.

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, келгусида ҳам қариялар, меҳрибонлик уйлари ҳамда ногиронлиги бор шахсларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари анъанавий давом этади.