КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

— Емайди, ичмайди, лекин ўсишдан тўхтамайди. Бу нима?

— Нарх-наво.

 

* * *

 

— Ошна, мана шу филни бир милёнга сотиб олинг!

— Бу нима деганингиз? Мен бор йўғи икки хонали квартирада яшасам, шундай катта филга жойни қаердан топаман? Нима бериб боқаман? Йўқ…

— Бўпти, ўша пулга иккита фил бераман.

— Бу бошқа гап.

 

* * *

 

Мижоз рассомнинг бир асарини сотиб олмоқчи бўлди. Хурсанд бўлган рассом унга деди:

— Дидингиз ажойиб экан. Мен бу расм учун ўн йил умримни сарфлаганман.

— Наҳотки, биттагина шу расмни ўн йил давомида чизган бўлсангиз?

— Йўқ, расмни аслида бир кунда чизиб бўлганман. Қолган вақтни уни сотишга сарфлаганман.

 

* * *

 

— Ошна, нега ҳаётимиз бу қадар бир хил кечаверади-а?

— Нега бундай деяпсан?

— Масалан, кечаям чўнтагимда ҳемири йўқ эди, бугун ҳам йўқ.

 

* * *

 

— Оҳ, дугонажон, чидай олмайман! Эрим қурғур бир ўзимни бу дунёда ёлғиз қолдириб ўлиб кетаверди!.. Йўқ, мен ҳам ўзимни ўлдираман! Эримнинг ёнида бўлишни истайман.

— Менга қара, эрингни ҳеч бўлмаса ўша ёқларда тинч яшашга қўйсанг-чи!

 

* * *

 

Психиатр бемордан сўради:

— Хўш, партия йиғилишларидан баҳра ола бошлаганингизни қачон пайқаб қолдингиз?

 

* * *

 

— Хўш, кеча хотининг билан қилган жанжалинг қандай тугади?

— У қаршимда тиз чўкди.

— Нима деди?

— «Ярамас, каравотнинг остидан чиқ!» деди.

 

* * *

 

— Қўшни, деразангизни ким синдирди?

— Ким бўларди? Ярамас эрим-да!

— Вой, эрингиз сира тўполон кўтармасди-ку!

— Тўғри. У ярамасга катта лаганни отгандим, чап бериб қолди.

 

* * *

 

Эр-хотин жанжаллашишяпти:

— Вей, нега менга турмушга чиққансан-а? Ҳар куни жанжаллашиш учунми?

— Мен сизнинг бунчалик аҳмоқ эканингизни билмагандим.

— Ёлғон гапирма! Аҳмоқлигимни жуда яхши билгансан.

 

* * *

 

— Хотин, эшитдингми, кечаси роса момоқалдироқ гумбирлади?!

— Ие, нега мени уйғотмадингиз? Ахир момоқалдироқ гумбирлаганда ухлай олмаслигимни билардингиз-ку!