Шароф Муқимов Ҳосила Раҳимованинг қизига уйлангани ростми?

0

 

— Шароф ака, бир ой аввал шахсий ҳаётингизда янги саҳифа очилди, яъни иккинчи бор оила қурдингиз. Илоҳим бахтли бўлинглар!

— Катта раҳмат. Ҳар бир инсон ўз жуфти ҳалоли билан   бахтли ҳаёт кечиришни истайди. Ёлғизлик бандасига хос эмас-ку?!

Яқинларим, дўстларим яна уйланишимга ундайверишгач, охири бир қарорга келдим ва оила қурдим. Умр йўлдошимнинг санъат соҳасига алоқаси йўқ. Иқтисод йўналиши бўйича таҳсил олади, талаба. Тушунган, зиёли оиланинг фарзанди. Муҳими, билимли ва ақлли қиз.

— Тўй оқшомида тасвирга туширилган видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг турли миш-мишлар урчиди. Эшитишимизча, ҳамкасбингиз Ҳосила Раҳимованинг қизига уйланибсиз…

— Шундай бўлмағур гап-сўзлар қаердан пайдо бўлади ва ким тарқатишига доим ҳайрон қоламан. Эшитган маълумотингиз ёлғон. Рафиқам Ҳуснорахон ҳам сурхондарёлик, ижодимга бефарқ бўлмаган мухлисим. У билан тўй хизматида танишганмиз. Ришталаримизни боғлашимизга санъаткорларнинг алоқаси йўқ.

 

Миролим ИСАЖОНОВ
суҳбатлашди.