Ўзбекистонликлар суратга олган «Scorpion»га 11 млн доллар сарфланганмиди?

0

Режиссёр 2018 йилда бюджети шов-шувларга сабаб бўлган “Scorpion” фильмига кетган харажатларни to’g’ri.uz сайти орқали эълон қилди.

“Ўзбеккино” Миллий Агентлигидан бир сўм ҳам олинмаган. Лойиҳага катта масштаб берилиши Мудофаа вазирлиги билан қўшма келишув имзоланганидан сўнг бошланди. Вазирлик вертолёт бўладими, отишма саҳналарида фойдаланиладиган ўқлар бўладими, барчасини беғараз тақдим этди.

Лойиҳада Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва МТРКнинг катта ҳиссаси бор. Қўшма қарорга кўра, Миллий телерадиокомпания реклама масаласида катта ёрдам берган. Бу ўзига хос продюсерлик усули бўлган. Буларнинг барчаси умумий тил топишга боғлиқ.

Тўғри, масалан, умумий харажатларни долларда ҳисобласак, 1 млн доллардан ошиши мумкин, бироқ уни 5 млн. долларлик фильм даражасига кўтаришгани ажойиб. Фильм ортида турган продюсеримизга раҳмат дейман”.

Мухлиса Азизова “Scorpion” фильми бюджети 11 млн долларни ташкил этишини тахмин қилишганини қўшимча қилган:

“Россия киносаноатида Жаник Файзиев деган машҳур продюсер бор. Prologue-2018 очилиш маросимида “Scorpion”нинг ҳам премьераси бўлган. Жаник Файзиев Россия ҳисоби билан олганда ушбу фильм бюджети 11 млн долларни ташкил этишини тахмин қилганди. Профессионал продюсерга ҳақиқий бюджетни айтганимда шок ҳолатига тушди. Сўмда ҳисоблайдиган бўлсак, фильм бюджети 4,5 млрд сўмга ҳам етмаган”.