«Зирапча»нинг 3-мавсуми қизлари билан танишинг! (Фотоколлекция)

0

«Зирапча» реалити шоусининг 3-мавсуми жуда бошқача бўлади, шекилли. Қизлар синчиклаб танланган. Қизлар истиқомат қилиши учун махсус уй ва уйни қўриқлаш учун хизматчи ит қидирувга берилди. Бу ҳақда Райҳон УЛАСЕНОВА шундай ёзади:

— Бу сафарги мавсумга 4 ой тайёргарлик кўрилди. 2 ойдан ортиқ вақт давомида анкеталар сараланди. Умидимиз катта, муҳими иштирокчилар катта мақсад билан келишган. Очиғини айтсам, ўтган мавсумларда биргина иштирокчиларга кузатувчи сифатида мухлислик қилган бўлсам, 3 мавсумда деярли барча зирапчалар эътиборимни ўзига тортди. Улар чиндан ҳам турлича, ҳар бири алоҳида дунё. Кўрамиз, ўз-ўзи билан курашиш майдонида кимлар ожизлик қилади, кимлар эса иродасини чархлашни уддалайди. Саноқли кунлардан кейин 3-мавсум премераси!

«Зирапча» реалити шоусининг инстаграм саҳифасида эса қизлар бирин-кетин таништириб борилмоқда. Мана улар.