КУН ҲАНГОМАСИ…

0

 

 

* * *

 

Қурол-аслаҳа дўконида.

— Менга 45 калибрли тўппонча беринг!

— Хоним, сизга тўппонча ҳимояланиш учун керакми?

— Йўқ, ҳимояланиш учун мен адвокат ёллайман.

 

* * *

 

— Ойи, агар бир соат жим ўтирсам, битта илтимосимни бажаришга ваъда бергандингиз.

— Ҳа.

— Энди кечгача бақирсам майлими?

 

* * *

 

— Дўхтир, менга овқатланишни таъқиқлагандингиз, мана, оқибатда шамолладим.

— Қанақасига?

— Туни билан музлаткичнинг эшигини очиб қўйиб ичидагиларга тикилиб чиқдим.

 

* * *

 

Ғоз қаҳвахонага кириб торт ва қаҳва олди. Стол устига қўйиб, қанотларини чайиб келиш учун ташқарига чиқди. Қайтиб кирса, қаҳва йўқ. Овозининг борича бақирди:

— Ким менинг қаҳвамни ичди?

Жимлик.

— Ким менинг қаҳвамни ичди.

Шунда баланд бўйли ёввойи чўчқа ўрнидан турди.

— Мен ичдим. Нимайди?

— Тортниям еб қўя қолмабсиз-да, брат!

 

* * *

 

Ёввойи чўчқани ўрмон терговчиси этиб тайинлашди. У бир куни Тулкини кабинетга олиб кириб сўроқ қила бошлади:

— Устингдаги кимнинг юнги?

— Ўзимники.

— Йўқ, ўғирлагансан, ўғирлагансан!

Тулки турмага жўнатилди. Зерикиб ўтирса, камерага ғоз кириб келди.

— Ғоз, сени нима учун қамашди?

— Э, ёввойи чўчқа: «Ҳар йили қайси даромад эвазига жанубга учасан?» деявериб безор қилди.

 

* * *

 

Чўчқа ва ғоз турмада ўтиришарди. Ғоз қўрқа-писа сўради:

— Чўчқа, бу ерда аёвсиз калтаклашса керак-а?

Шу пайт камера эшиги очилиб туя кириб келди ва чўчқа деди:

— Кўрдингми, бечора отни қай аҳволга солиб қўйишибди ярамаслар!?.

 

* * *

 

Ғоз ўрмонда кетаётганди, ястаниб ётган бўрини кўриб қолди.

— Ҳа, бўривой ака, дам олаяпсизми?

— Йўқ, ғоз, қопқонга тушиб қолдим.

— Бу кунингдан баттар бўлгин, итвачча!

 

* * *

 

Бўри автобусда чиптачи бўлиб ишларди. Ғозга яқин келиб сўради:

— Чиптангиз борми?

— Чиптам борми?

— Сиздан сўраяпман. Чиптангиз борми?

— Чиптам борми?

— Нима, жиннимисиз?

— Сиз-чи? Дўхтирмисиз?

 

* * *

 

Поезд купесида грузин қўшни аёлга савол ташлади:

— Турмушга чиққанмисиз, хоним?

— Ҳа.

— Болаларингиз ҳам борми?

— Ҳа, ўғлим 23 ёшда.

— Хайрли тун!

 

* * *

 

Бир йигит қишлоқдан шаҳарга кўчиб ўтди ва тез орада ўзига жазман топди. Аёл ўнинчи қаватда яшарди. Бир куни гаплашиб ўтиришганди, эшик тақиллаб қолди. Аёл:

— Тез шкафга беркининг, эрим келди!

Йигит:

— Шкафга беркиниб нима қиламан? Томорқа айланиб қоча қолай!