Польша ҳудудида кучли чақмоқ чақиб 5 кишини ҳаётдан олиб кетди. 157 киши жароҳат олди…

0

 

Бу фожиа Польша ва Словакия ҳудудидаги Гевонт тоғларида содир бўлди. Баландлиги 1894 метр бўлган тоғ чўққисида сайёҳлар гуруҳи сайр қилиб юрганди. Кутилмаганда чақмоқ чақди-ю, уларнинг беш нафари ҳалок бўлди, 157 нафар сайёҳ турли даражада жароҳат олди. Айтишларича, қутқарув хизмати вакиллари яна беш кишини қидирмоқда. Улар бедарак йўқолган.

Ҳалок бўлганларнинг бири мурғак гўдак экани айтиб ўтилган.