Шимолий Корея навбатдаги ракета синовларини амалга оширди…

0

 

Ракета ускунаси синовига шахсан Ким Чен Ин етакчилик қилди. У мамлакатдаги мутахассисларни замонавий стратегик қурол тактикаси яратиш амалини тезлаштиришга чақирди. Айтдики, шу нарсагина кундан-кун ортиб бораётган хавфни бартараф эта олади.

Энди ракета синовларига қайтадиган бўлсак, 24 август куни Шимолий Корея япон денгизи томонга қарата бирдан иккита ракета ускунасини учирди. Япония мудофаа вазирлиги хабарига кўра, уларнинг иккиси ҳам баллистик ракета бўлган. Синовлар муваффақиятли якун топди.