Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 26 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун тақдирингиз қандай кечишидан қатъи назар рози-ризолик билан кунни бошлашингиз керак. Кўнгилсиз вазиятларда қолиб кетмасликнинг бирдан-бир йўли ҳам шу. Оилада ҳеч кимга жаҳл қилмаслигингиз тавсия этилади. Иш жойингизда муваффақиятлар фақат сизни кутиб туради. Фақат молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида фаол ва тартибли бўлинг. Ҳеч бир лойиҳага пул тикманг. Бу сизга омадсизлик келтиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 август куни бошингиздан не иш ўтса, хотиржамлик билан қабул қиласиз. Лекин ички ҳолатингиз буни тасдиқламайди. Қалбингизни хавотир чирмовуқ каби чирмаб туради. Лекин сал эътиборсизроқ бўлсангиз, албатта тез орада ўтиб кетади. Ҳамкасбларингиз қозонаётган муваффақиятларингизга фавқулодда ҳасад билан ёндаша бошлаши мумкин. Уларга ҳам эътиборсиз бўлинг. Муҳаббатда қандайдир сир очилиши мумкин. Ачинарлиси, бу сирни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз шунча вақт сиздан беркитиб келган бўлиб чиқади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Руҳан тушкунликда бўласиз. Бунинг сабаби ҳам қалбингизнинг тубида ётади. Ўзингизни оғир меҳнатлардан асранг. Ундан кўра куннинг биринчи ярмида дўстлар билан бирга табиат қўйнида дам олинг. Агар ўз вақтида ўзингизни қўлга ола билсангиз, тез фурсатда ўтиб кетади. Ишхонангизда жуда кўплаб янгиликларга гувоҳ бўласиз. Лекин ўтган кунлардан қолган лойиҳаларни ҳам унутиб қўйманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 августда сизга қалбингизгина тўғри йўл кўрсатади. Шунинг учун бегоналарнинг маслаҳатларига қулоқ тутманг. Қалбан сезишингиз билан дарҳол юзага келажак кўнгилсизликларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Харидларни амалга ошириш учун дўконга борсангиз, банкдаги ҳисоб рақамингиздан қаергадир пул ўтказмоқчи бўлсангиз, жуда эҳтиёт бўлинг. Киссавур ва фирибгарлар таъқибида қолишингиз мумкин. Мева ва сабзавотларни яхшилаб ювгачгина истеъмол қилинг. Заҳарланиб қолишингиз хавфи бор.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугунги кун арслон буржи вакиллари учун сеҳрли кечади. Орзуларингиз шу қадар тез ҳақиқатга айланадики, бирор тадбирини кўришга ҳам ҳожат қолмайди. Кечқурун ёлғиз қолишни хоҳласангиз, жуда яхши ўйлабсиз. Баҳонада руҳан дам оласиз. Спорт машғулотлари билан шуғулланишни ҳам тўхтатиб қўйманг. Акс ҳолда организмингиз фаолияти бузилади. Сув ҳавзасида чўмилиш, қуёшли ванна қабул қилиш фойдали кечади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 август куни яқинларингиз билан ўзаро муносабатларни, молиявий сирларингизни асло бировларга гуллай кўрманг. Нимани режа қилган бўлсангиз, режани албатта амалга оширинг. Жуфтингизга нисбатан муносабатларда хавотирларга ўрин берманг. Кайфиятингиз тушиб кетиши мумкин. Медитация, йога билан шуғулланинг, сув бўйида узоқ вақт ўтиринг. Ўзингизга бўлган юксак ишонч атрофдагилар билан жанжаллар келиб чиқишига барҳам беради.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун атрофдагилар билан кўпроқ мулоқот қилишингиз, табиат қўйнида дам олишингиз ва севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Фавқулодда бажариш лозим бўлган ишларни четга суриб қўйинг. Бугун спортнинг фаол турлари, фитнес билан шуғулланиш катта фойда беради. Муҳаббатда муваффақият қозониш учун қатъиятли бўлишингиз талаб этилади. Режим бўйича овқатланинг. Бу ортиқча вазн пайдо бўлишига йўл қўймайди.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 августда ишга ҳам, бошқа машғулотларга ҳам кучингиз етиб ортади. Эзгу мақсадларга етиш йўлида мардона қадам ташланг. Оиладаги жажжи болажонлар билан бўлиб ўтадиган суҳбат ҳам сизга позитивлик ҳадя этади. Кичик оилавий байрам ташкил этинг, ёки яқинларингиз билан тоғларга чиқиб дам олинг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, эҳтиёткор бўлинг. Йўқса яна ҳуқуқшуносга пул тўлаб қайтадан ҳужжат расмийлаштиришингизга тўғри келади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун сиздан ким ёрдам сўраб келса, асло юз ўгирманг. Агар пул сўрашса, беринг ва савобга қолинг. Ўзингизни севишдан тийилинг. Бу энг яқин инсонлар сиздан юз ўгиришига сабаб бўлиши мумкин. Қариндошлар, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда ҳазил-мутойиба ва ён беришга мойил бўлинг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

26 август куни ҳар қандай арзимас хато ҳам режаларингизни барбод қилиши мумкин. Омад сари йўлга чиқасиз-у, йўлингизга кўплаб тўсиқлар кўндаланг бўлганига гувоҳлик қиласиз. Билинг, агар агрессияга эрк берсангиз, мақсадга ета олмайсиз. Ўзингизга нисбатан танқидий муносабатда бўлиш яхши, аммо бунинг ҳам меъёри бор. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашув ва сюрпризлардан баҳра олишади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун майда-чуйда ишлар билан ўралашиб вақтингизни беҳуда сарламанг. Бу ишлар сиз хоҳлаган даромадни бера олмайди. Пулингиз етарли. Шунинг учун харидлар сари ошиқасиз. Лекин бунда ҳам меъёрни билинг. Ҳаддан ортиқ кўпайиб кетган харидлар сизни инқироз сари етаклайди. Куннинг иккинчи ярмида баъзиларни раҳбарлар хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Агар кекса ва хаста қариндошларингиз бўлса, улар ҳолидан хабар олинг. Савоби тегади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 август куни шунчаки кузатувчига айлансангиз ҳам зиён бўлмайди. Атрофдагилар билан эҳтиёт бўлиб мулоқот қилинг. Билиб-билмай тилга олинган биргина жумла ҳам жанжал ва баҳсларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Молиявий аҳволингиз яхши кечмайди. Бироқ бунда ҳеч кимни айбламанг. Кўпчилик дўстларимиз бугун лавозими ошиб, хурсандчилик қилади. Айримлар сафарга отланади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади