Хитойлик 9 яшар бола соатлаб телефон ўйнаш оқибатида кўриш қобилиятини йўқотди…

0

 

Хитойнинг Аньхой вилоятига қарашли Хэфэй шаҳрида яшовчи 9 яшар бола ёзги таътил кунларида ўн соатлаб телефон ўйнарди. Мана, оқибатда кўз дўхтирига боришга мажбур бўлди. Боланинг кўзида қийшайиш ҳолати кузатилди. Бундан ташқари, кўриш имкониятлари кескин пасайиб кетгани аниқланди.

— Мен ҳар гал уни уришардим, — дейди боланинг отаси. — Аммо қулоқ солмасди. Телефонни оларди-ю, кўчага қочиб чиқиб кетарди…

Энди олти ой кутиш, зарур муолажалар олиш зарур бўлади. Агар ижобий ўзгариш бўлмаса, болани жарроҳлик столига ётқизишга мажбур бўлишади.