КУН ҲАНГОМАСИ…

0

 

 

* * *

 

— Дўхтир, манави еримнинг қаерларидир оғриб кетяпти!

— Ҳозир мен сизга қанақадир дорилар ёзиб бераман.

 

* * *

 

Абрамович Исроилга сайёҳ сифатида ташриф буюрди ва ортга қайтиш арафасида мамлакат бош прокурори ундан сўради:

— Кечирасиз, кетиш олдидан бироз «ўтирмайсизми?»

 

* * *

 

Бургут самода парвоз қиларди. Негадир усти оғирлашгандек, учиш қийинлашаётгандек туюлаверди. Бурилиб қараса, думига чумчуқ ёпишиб олибди.

— Вей, сен бу ерда нима қилаяпсан?

— Сенга нима? Йўлга қара, тағин чўққига урилиб расво бўлмагин!

 

* * *

 

Эркаклар ишдан кейин йиғилиб, маошни нима қилиш хақида бош қотиришаяпти. Шунда бири деди:

— Келинглар, танга ташлаймиз. Манави томони тушса, ичиб юборамиз. Бу тарафи тушса, қарта ўйнаймиз. Агар тиккасига тушса, болаларга кийим-кечаклар сотиб оламиз. Ҳавода муаллақ туриб қолса, хотинларимизнинг қўлига топширамиз!

 

* * *

 

Ит томорқада астойдил ер чопарди. Қўшнининг ити келиб сўради:

— Сенга нима бўлди? Нега хўжайинингнинг ўрнига ер чопаяпсан?

— Эҳ, ҳаммаси мен аҳмоқ хўжайинимнинг шиппагини келтириб берган кундан бошланди.

 

* * *

 

Йигит онасига деди:

— Ойи, бугун уйимизга уч нафар қиз келади. Ўшаларнинг бирига уйланмоқчиман. Қай бирини танлаганимни ўзингиз топинг-чи!

Қизлар келиб кетгач, она ўғлига деди:

— Хўш, қай бири экан? Топдингизми?

— Ўртадагиси.

— Ў, қандай топдингиз?

— Ўшанисига қарасам, асабим бузилаверди.

 

* * *

 

Болакайдан сўрашди:

— Нега чақалоқ уканг ҳадеб бақираверади?

— Сизнинг ҳам, сочингиз, тишларингиз бўлмаса, қўл-оёқларингиз айтганингизни қилмаса, укамдан ҳам баттарроқ бақирардингиз.

 

* * *

 

Биринчи синф ўқувчисидан муаллима сўради:

— Нега рангинг оқариб кетибди?

— Ҳечқиси йўқ, бугун ойим ювинтирмаганди.

 

* * *

 

— Эшматвой, улғайгач, ким бўласан?

— Милиционер.

— Тошматвой, сен-чи?

— Мен безори бўламан. Шунда Эшмат иккаламиз яна бирга ўйнаймиз.

 

* * *

 

— Бобо, сизнинг тишларингиз борми?

— Йўқ, неварагинам, йўқ.

— Унда манави печеньемни ушлаб туринг! Мен ҳовлида ўйнаб келаман.