Олимлар барчани смартфоннинг зиёнини камайтиришга чақирмоқда…

0

 

Смартфонлар тараққий этиб боргани сари уларнинг зиёни ҳам кўпаяверади. Узоқ вақт смартфондан фойдаланиш, ундан талаб даражасида, қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланмаслик мушаклар увишиши, руҳий босим остида яшаш, катта бармоқ, бўйин, бел оғришига сабаб бўлади. Энг хавфлиси одамнинг кўриш қобилияти издан чиқади. Мияси жиддий жароҳат олади. Бу хавфнинг олдини олиш учун ҳар бир одам ўзига мос смартфон танлаши керак. Шундайини танлаш керакки, бир қўлда тутиб туриш ўнғай бўлсин. Катта экранли смартфонларга яқин бормаган маъқул. Матн теришда иккала қўл билан ишлашга одатланиш зарур. Агар бу қўлингиздан келмаса, бармоқ ёстиқчалари ёрдамида матн теришни ўрганишингиз ҳам наф беради.

Смартфонни шундай масофада ушлаш лозимки, бўйин ўзининг азалий ҳолатидан чекинмасин. Агар ким биландир смартфон орқали узоқ вақт суҳбат қуришингизга тўғри келса, наушниклардан фойдаланинг. Асосийси, тез-тез танаффус қилиб туринг.