Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 27 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ўзгаларнинг муаммоларини ҳал қилиб бериш билан шуғулланиб, ҳар бир вазиятни назоратингиз остига олишингиз зарур бўлади. Шу аснода психолог бўлиш истаги ҳам қалбингизни оралаб ўтади. Аммо ўз ҳаётингиз ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Айниқса, анчадан бери яхши иш топиб, муҳаббатга ошно бўлишни орзулаганлар учун бу жуда муҳим. Кечки пайт музей, концерт ва тарихий масканларга бориб маънавий юксалишингиз тавсия этилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

27 август куни иш билан шу қадар ўралашиб қоласизки, қай бирини олдин якунлашни билмай ҳайрон бўласиз. Шундай экан, пухта режа тузган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Моддий аҳволингизни яхшилаш ниятида бўлинг. Агар бадавлат танишлардан кимдир шахсий бизнесни ҳамкорликда очиш таклифини киритса, рози бўлинг. Оила қурмаганлар бугун кимнидир бир кўришда севиб қолишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун илгари муваффақиятли якунлаган ишингиз учун мукофот оласиз ва кимдир сизга қўшимча даромад келтирадиган ишда ҳамкорлик таклиф этади. Истеъдодингизни ўзингизда ушлаб туришдан тийилинг. Уни кенг оммага сира иккиланмасдан намойиш этинг. Мартабангизнинг ортиши боғлиқ бўлган одам билан ёқимли суҳбат қуришингиз кутилмоқда. Пулларингиз етарли бўлади, бироқ тежамкорлик ҳам ортиқчалик қилмайди. Агар саёҳатга чиқиш ниятингиз бўлса, билингки, ўша кун келди.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

27 августда сафарга чиқиш тўғри келса, эҳтиёткорликни кучайтиринг. Агар имкон бўлса, шахсий транспорт воситасида сафарга отланишдан воз кечинг. Бугун кўпчиликнинг мартабаси ошади. Лекин уни тутиб қолиш муаммо туғдириши мумкин. Пишиқ ва пухталиккина бу муаммони сиздан нари суради. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда фақат ўз кучингиз ва пулингизгагина суянинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Агар барча ишларни йиғиштириб қўйиб дам олишни мўлжаллаётган бўлсангиз, бугунги кун сизга жуда қулай кечади. Ҳаммомга боришингиз, табиат қўйнида дўстлар билан кабобхўрлик қилишингиз ҳам мумкин. Харидлардан воз кечинг. Улар беҳуда вақтингизни ўғирлайди ва наф келтирмайди. Муҳаббатда ташаббускорлик талаб этилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга эса айни ташаббускорлигингиз ёқиб тушади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

27 август сиз учун бир хилликда ўтиши мумкин. Ҳатто, ёз қуёши ҳам сизни илҳомлантира олмайди. Агар шу бир хилликка барҳам бериш қўлингиздан келса, бир олам ёқимли лаҳзаларга эга чиқасиз. Автомобилчилар ва спортчилар учун бугунги кун жароҳатларга бой бўлиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Нафақат ўзингизни, балки атрофингиздагиларни ҳам бу жароҳатлардан асрашга ҳаракат қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришдан аввал тажриба ва малакани ошириш ҳақида ўйлаб кўринг. Бу юқори лавозимни эгаллашингизга ҳам кенг йўл очиб беради. Кечқурун ўзингиз учун ёқимли бўлган даврага қўшилиб, зерикишларга барҳам беринг. Шундай даврага қўшилингки, у ерда ҳазил-ҳузулдан тортиб, қўшиққача мўл бўлсин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

27 августда юриш-туришингиздан тортиб, иш бажаришгача бўлган вазиятларда қолипга тушиб олишга ҳаракат қилинг. Бусиз кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Эмоциянгизни тўлиқ назоратингиз остига олинг. Атрофдагилар билан мулоқотда тилга ҳам эҳтиёт бўлишингиз тавсия этилади. Муҳаббатда сизни ажойиб лаҳза кутиб туради. Оила қурмаган ва кимгадир кўз тиккан бўлсангиз, ўша инсон сизга эътибор қаратади. Бу романтиканинг бошланиши ҳисобланади, унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун яшаш ҳам, иш ҳам ягона шаблонга тиркалган бўлиши шарт. Бу сизга муаммо туғдирмайди. Аксинча асосий ишларни тез ва сифатли адо этишда ёрдам беради. Муҳаббатда ўзингизни ўзингиз эҳтиёт қилинг. Акс ҳолда оиласизларнинг танлагани билан ўзаро муносабатларига путур етиши мумкин. Тадбиркорлар бугун молияда кўз кўриб қулоқ эшитмаган даромадларга эгалик қилишади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

27 август куни сизни фақат ёқимли ва хайрли лаҳзалар кутиб қолади. Дам олишингиз ёки суюкли инсонингиз билан шаҳар айланишингиз мумкин. Лекин ортингиздан кимлар қандай уйдирмалар ёғдираётганини эшитасиз. Бу кайфиятингизни бузмаслиги керак. Чунки мевали дарахтгагина тош отилади. Бу уйдирмалардан тўғри хулоса ясай билсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Оила аъзоларингиз билан мулойим муносабат юритишингиз тавсия қилинади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун кун давомида нима эшитсангиз ва кўрсангиз миянгизга муҳрлаб боринг. Бу ҳам айрим муаммолардан қочишда ёрдам беради. Ишда ўзингизни ва кучингизни асраган ҳолда шошилмасдан ҳаракатлар содир этинг. Молиявий масалада сизга фақат омад кулиши кутилмоқда. Фақат кечки пайтга бориб саломатлигингиз панд бера бошлашини ҳис этасиз. Асабни асранг, бировлар билан жанжаллашманг, организмни жисмонан зўриқтирманг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

27 августда ишхонада ўз манфаатларингиз учун хизмат қилувчи ғояларни сира қўрқмасдан илгари суринг. Ҳамкасбларга ёқмаса ёқмасин. Раҳбарларни кўндирсангиз бас. Ишга ижодий ёндашиш ҳам сизга қўшимча даромадлар ҳадя этиши мумкин. Ижодкор бўлсангиз, кун давомида шедевр асарларингиздан бири кенг жамоатчилик томонидан олқишланиши мумкин. Айримлар фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади