Ажойиб янгилик! «Уммон» яна бирлашмоқда!

0

Афтидан «Уммон» гуруҳи яна бирлашадиган кўринади. Чунки жамоа аъзоси Шоҳруҳ куни кеча ўз инстаграм саҳифасига мана бу постни жойлади.

— Кўпчилик берган саволга жавоб бермоқчиман. Мана – ҳақиқий Уммон гуруҳининг концерт дастуридан бир лавҳа. Тўғри, биз 10 кунлаб «Истиқлол»да концерт бермаганмиз. Лекин ҳар бир қўшиғимизни биргаликда куйлашган. Бизнинг қўшиқларни экранда тексти кетмаган, лекин шундоғам мухлислар бирга куйлашган. Ўз йўналишимизни олиб кирдик ва қолдирдик деб ҳам ўйлайман. Биз томчидан Уммонга айландик ва шу Уммонни асраб қоламиз! Тез кунда…