ТУН ҲАНГОМАСИ…

0

 

 

* * *

 

Эр хотинидан сўради:

— Нега йиғлайверасан? Мен сафарга ўн йилга кетаётганим йўқ-ку! Атиги бир ойгагина кетяпман!

— Сиз доим шунақасиз? Бир ойга дейсиз-да, уч кунда тўсатдан кириб келасиз.

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Бу даҳшат! Ҳар куни ярим кечаси кириб келасиз-да, мени уйғотиб юбораверасиз. Кейин мен эрталабгача ухлаёлмай тўлғониб чиқаман.

— Пулдан кўпроқ бер, эрталаб келадиган бўламан!

 

* * *

 

Хотин:

— Иккаламиз жиддий гаплашиб олишимиз керак.

Эр:

— Бўпти, сен бошлаб туравер, мен тезда келаман.

 

* * *

 

Хотин ички ишлар бўлимига келиб эри тўрт кундан бери уйга келмаётганини баён қилди. Ундан сўрашди:

— Эрингизнинг асосий белгилари борми?

— Йўқ, лекин уйга келсин, шунақанги белгилар қўйиб қўяйки…

 

* * *

 

Компьютерчи хотинига деди:

— Хотин, ҳозир ағдарилиб тушасан. Сенга шундай совға тайёрлаб қўйганманки…

— Вой, тезроқ айта қолинг. Қанақа совға экан?

— Мен янги вирус ўйлаб топдим. Унга сенинг исмингни бердим.

 

* * *

 

Эр:

— Нега Худо аёлларни жуда гўзал, шу билан бирга ғирт аҳмоқ қилиб яратган?

Хотин:

— Гўзал қилиб яратганки, эркаклар бизни сева олишсин. Ғирт аҳмоқ қилиб яратганининг сабаби, биз ҳам эркакларни сева олишимиз керак-ку!

 

* * *

 

Тунда эр-хотин пашша тутяпти. Хотин:

— Нечтасини тутдингиз?

— Бешта. Учтаси урғочи, иккитаси эркак.

— Ие, уларнинг урғочи, эркаклигини қаердан била қолдингиз?

— Бу жуда оддий. Эркаклари қачон қараса, стол устида ўтиради, урғочилари кўзгу атрофида айлангани айланган.

 

* * *

 

Эр кўчага чиқиб кетаётиб хотинидан уй калитини сўраганди, у жавоб қилди:

— Сизга барибир эмасми? Агар эрталаб келсангиз, эшик очиқ бўлади. Ярим тунда келсангиз, барибир қулфни топа олмайсиз.

 

* * *

 

— Хотин нега дод солаверасан? Мен пулларни бўлар-бўлмасга ишлатаётганим йўқ. Мен жуда тежамкор эркакман. Биласан-ку!

— Шунақами? Бўлар-бўлмасга ишлатмаганингизми бу? Ана, олти йил олдин ўт ўчирадиган мослама сотиб олгансиз. Ундан бирор марта фойдаланмадик.!

 

* * *

 

— Яхши қиз, неча ёшдасиз?

— Ўзингиз топинг-чи!

— Тасаввур ҳам қила олмайман.

— Майли, сизга бироз ёрдам бераман. Қизим болалар боғчасига қатнайди.

— Нима, боғча мудирасими?