1 СЕНТЯБР КУНИ АТМОСФЕРАДА КУЧЛИ МАГНИТ БЎРОНЛАРИ КУЗАТИЛАДИ… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Олимлар шу йил 1 сентябр куни атмосферада кучли магнит бўронлари содир бўлишини аввалроқ аниқлашганди. Олдиндан қайта текширувлар ўтказилиши сабабли бу ҳақда эндигина маълумот тарқатилди. Қуёш рентген астрономияси лабораторияси мутахассисларининг фикрича, ушбу магнит бўронлари «G2» классига тегишли бўлади.

Шу муносабат билан олимлар барчадан организмни ҳам жисмонан, ҳам ақлан зўриқтирмаслик, парҳезга қатъий амал қилишни сўрашмоқда. Чунки магнит бўронлари аввало овқат ҳазм қилиш тизими ҳамда юракка таъсир ўтказади.

Бундан ташқари, қовурилган, хамирли таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

Сурункали хасталикка чалинганлар доимий тарзда дориларни ўзлари билан олиб юришлари, салбий ўзгариш сезилган маҳал дарҳол қон босимини ўлчатишлари зарур бўлади.

Саломат бўлинг!!!