37 дақиқа ичида 11 нафар эгизакни дунёга келтирган аёл ҳақида эшитганмисиз?

0

2016 йил 42 ёшли ҳиндистонлик Мария Фернандес бутун оламни ҳайратда қолдирди. У 37 дақиқа ичида табиий йўл билан, ўзи 11 та ўғил эгизакларни дунёга келтирди.

Шифокорлар аёлнинг ўзи туға олишига шубҳа қилиб, кесарево операциясига тайёр тургандилар ва болаларнинг кўпи ўлик туғилади деб тахмин қилишганди. Аммо аёл нафақат ўзи туғди, балки ҳамма чақалоқлар соғлом туғилишди.

Бу – аёлнинг эри билан кўп йиллик уринишлардан сўнг биринчи марта фарзанд кўришлари эди. Бир ой ўтиб бу ҳодиса Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.